Автотранспортни бошқариш учун ишончномани онлайн расмийлаштириш хизмати ишга туширилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровБектемирский пост ГАИ
Бектемирский пост ГАИ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2022
Oбуна бўлиш
Электрон ишончнома учун алоҳида тўлов тартиби белгиланди - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Автотранспортни бошқариш учун электрон ишончнома расмийлаштириш хизмати ишга туширилди. Бу ҳақида Ягона интерактив давлат хизматлари портали хабар берди.
Айтилишича, эндиликда ишончномани расмийлаштириш жараёнлари онлайн амалга оширилади.
Электрон ишончнома учун алоҳида тўлов тартиби (давлат божи — БҲМ нинг 3 баравари — 900 минг сўм) белгиланган.
Бунда давлат божи:
1 ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз (90 минг сўм);
6 ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз (450 минг сўм);
3 йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз (900 минг сўм миқдорида) ундирилади.
“Эндиликда ишончнома расмийлаштириш учун нотариал идора излаб юриш, ҳужжатни тасдиқлатиш учун навбатларда туриш шарт эмас”, дейилади хабарда.
Ҳужжат унутиб қолдирилганида ҳам муаммо юзага келмайди. Чунки электрон ишончномалар ЙПХ ходимлари томонидан онлайн текширилади.
Янгиликлар лентаси
0