Фарғона ва Сўғд ўртасида 10 тадан ортиқ бизнес шартномалари имзоланди

© Sputnik / Пресс-служба председателя Согдийской областиБизнес-форум Таджикистана и Узбекистана
Бизнес-форум Таджикистана и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2022
Oбуна бўлиш
Тожикистоннинг Сўғд вилояти ва Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти ишбилармонлари ўртасида ҳамкорлик бўйича 12 та янги шартнома имзоланди.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Тожикистоннинг Сўғд ва Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятлари ишбилармон доираларининг бизнес-форуми доирасида янги шартномалар имзоланди. Бу ҳақида Сўғд вилояти раиси матбуот хизмати хабар берди.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегация 8—9 сентябрь кунлари ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Тожикистоннинг Сўғд вилоятига ташриф буюрди.
Ташриф давомида Абу Абдулло Рўдакий номидаги маданият уйида Фарғона вилояти товарлари ва маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди. Шундан сўнг Сўғд ва Фарғона вилоятлари тадбиркорлари форуми бўлиб ўтди.
Унда икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида ҳамкорлик бўйича 12 та янги шартнома имзоланди.
Тадбирда Сўғд вилояти ҳокими Ражаббой Аҳмадзода, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Абдужаббор Раҳмонзода, тожикистонлик ва ўзбекистонлик тадбиркор ва ишбилармонлар иштирок этди.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси ташрифи доирасида Хўжанд шаҳридаги “Тожикистон Мустақиллигининг 20 йиллиги” стадионида Хўжанднинг “Хўжанд” ва Фарғонанинг “Цементчи” футбол жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди ва у 1:1ҳисобида якунланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти ва Тожикистоннинг Хатлон вилояти ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш форуми доирасида умумий қиймати 26,6 миллион долларлик шартнома имзолангани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0