Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Самарқанд 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Самарқандда ШҲТ саммити олдидан машғулотлар ўтказмоқда

© SputnikСамарканд, украшенный флагами и символикой саммита ШОС-2022
Самарканд, украшенный флагами и символикой саммита ШОС-2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2022
Oбуна бўлиш
Ички ишлар вазирлиги фуқаролардан Самарқандда ШҲТ саммити олдидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг талабларига риоя қилишни сўрамоқда.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Айни кунларда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Самарқандда ШҲТ саммити олдидан машғулотлар ўтказмоқда. Бу ҳақида ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти маълум қилди.
ШҲТ саммити 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтади.
“10 сентябрдан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтиши арафасида Самарқанд ва унинг атрофидаги хавфсизлик тузилмалари томонидан тактик-амалий ўқув машғулотлари ўтказила бошланди”, дейилади хабарда.
Бошқарма маълумотларига кўра, машғулотлар доирасида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги фуқаролардан “бўлажак саммитга тайёргарлик кўриш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг талабларини бажариш муҳимлиги сабабли” жорий этилган чекловларга тушуниш билан муносабатда бўлишни сўрамоқда.
Аввалроқ Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати саммит муносабати билан 14-17 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрига кириш йўллари, шунингдек, шаҳар ичидаги йўлларнинг бир қисми транспорт ҳаракати учун ёпилиши ҳақида хабар берилганди.
ШҲТ - 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Унда Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон иштирок этади.
Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка.
2021 йил сентябрь ойида Душанбеда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Эронни ташкилотга қабул қилиш ва Миср, Қатар ва Саудия Арабистонига мулоқот бўйича ҳамкор мақомини бериш тартиби бошланган эди.
Жорий йилда Беларусь ШҲТга тўлақонли аъзо сифатида аъзо бўлиш учун расман ариза топширган.
Янгиликлар лентаси
0