Нодирбек Ёқуббоев президент соврини учун II Халқаро мусобақаси ғолибига айланди

© Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизматиНодирбек Ёқуббоев
Нодирбек Ёқуббоев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2022
Oбуна бўлиш
Шахматчи Нодирбек Ёқуббоев 10 та тур натижаларига кўра, 7,5 очко тўплаган.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Нодирбек Ёқуббоев шахмат бўйича Ўзбекистон президенти соврини учун II Халқаро мусобақасининг ғолиби бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Нодирбек 10 та тур натижаларига кўра, 7,5 очко тўплаган.
Маълумот учун, Нодирбек Ёқуббоев 2016, 2018 ва 2020 йилларда бўлиб ўтган шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлган. 2021 йилги шахмат бўйича Жаҳон кубогининг саралаш босқичида иштирок этган.
Ёқуббоев Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этиб, 11 та имкониятдан 8 очко жамғарган. Натижада шахсий кўрсаткичлар биланолимпиаданинг бронза медалига сазовар бўлган.
Айни вақтда шахматчи Халқаро шахмат федерацияси (FIDE)нинг сентябрь ойи учун жаҳон шахматчилари рейтингида кучли юзталик сафидан жой олган.
Янгиликлар лентаси
0