Олий тоифали педагоглар учун мажбурий аттестация синовлари бекор қилинади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишОткрытие новой школы в Новосибирске
Открытие новой школы в Новосибирске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2022
Oбуна бўлиш
ХТВнинг тегишли кўрсатмасига биноан олий тоифали педагог кадрлар эндиликда мажбурий аттестация синовларидан озод этилади.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Олий малака тоифасига эга педагог кадрлар мажбурий аттестация синовларидан озод этилди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлигининг 12 сентябрдаги кўрсатмасида назарда тутилган.
Республика таълим маркази директор ўринбосари Исроил Тиллабоев маълум қилишича, олий малака тоифасига эга бўлгандан сўнг педагог уни 15 йил давомида сақлаб келган бўлиши ва узлуксиз иш тажрибасига эга бўлиши талаб этилади.
Ҳужжатга кўра, шу йилнинг 2 августига қадар 15 йил узлуксиз иш стажига эга бўлган олий тоифали педагогларга ушбу ўзгаришлар татбиқ этилмайди.
Қайд этилишича, мазкур педогогларнинг олий малака тоифаси умрбод сақланиб қолинади.
Қолаверса, ҳужжатда бакалавр ва магистр даражасига эга кадрларнинг малака даражаси автоматик равишда иккинчи тоифа этиб белгиланиши бўйича кўрсатма берилган.
Янгиликлар лентаси
0