Россия ТИВ Арманистон ва Озарбайжонни вазиятни кескинлаштирмасликка чақирди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишМинистерство иностранных дел России
Министерство иностранных дел России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2022
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ: Россия, Озарбайжон ва Aрманистон етакчиларининг 2020 йил 9 ноябрь, 2021 йил 11 январь ва 26 ноябрдаги уч томонлама баёнотларига мувофиқ ўт очишни тўхтатиш режимига қатъий риоя қилишга чақирамиз.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Россия ТИВ Aрманистон ва Озарбайжонни можаронинг янада кескинлашувидан тийилиш ҳамда Россия, Озарбайжон ва Aрманистон раҳбарларининг 2020 йил ноябрь ойидаги баёнотларига мувофиқ ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилишга чақирди.
Сешанбага ўтар кечаси Aрманистон-Озарбайжон чегарасида жанговар ҳаракатлар бошланди, томонлар бир-бирини вазиятни кескинлаштиришда айбламоқда.
Ереваннинг маълум қилишича, Озарбайжон ҳарбийлари артиллерия ва дронлар ёрдамида Aрманистон ҳудудини ўққа тутган. Чегарадаги ҳудудлар - Гегаркуник, Вайоцдзор, Сюник вилоятлари ўққа тутилган. Бу ҳудудларнинг Қорабоғга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Боку арман ҳарбийлари Озарбайжон қўшинларининг чегарадаги позицияларини ўққа тутгани, тўқнашув бўлганини маълум қилди. Озарбайжон ташқи ишлар вазирлиги Aрманистонни тинчлик жараёнини бузишда айблади. Ҳар икки томон ўз ҳарбийлари орасида қурбонлар борлигини маълум қилди. Таъкидланишича, Арманистонда ҳозирда 49 қурбон бор.

“Биз томонларни вазиятнинг янада кескинлашувидан тийилиш ҳамда Россия, Озарбайжон ва Aрманистон етакчиларининг 2020 йил 9 ноябрь, 2021 йил 11 январь ва 26 ноябрдаги уч томонлама баёнотларига мувофиқ ўт очишни тўхтатиш режимига қатъий риоя қилишга чақирамиз”, - дейилади Россия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Бундан ташқари, вазирлик 13 сентябрга ўтар кечаси Aрманистон-Озарбайжон чегарасининг айрим ҳудудларида вазиятнинг кескинлашганидан ўта хавотир билдиришларини таъкидлади.
Россия ташқи ишлар вазирлиги чегарадаги вазият кескинлашуви муносабати билан Aрманистондан келишув бўйича мурожаат келиб тушганини тасдиқлади.

“Биз Боку ва Ереван билан яқин алоқадамиз. Aрманистон раҳбариятидан вазиятни мавжуд икки томонлама келишувларга мувофиқ ва КХШТ орқали ҳал қилишда ёрдам бериш сўралган мурожаатни олдик”, - дейилади баёнотда.

2020 йил сентябрь ойи охирида Тоғли Қорабоғда жанговар ҳаракатлар қайта бошланди, бу узоқ муддатли можаронинг давомига айланди ва тинч аҳолининг қурбон бўлишига олиб келди. Томонлар сулҳ тузишга бир неча бор уринишган, бироқ 10 ноябрга ўтар кечаси эришилган уч томонлама келишув муваффақиятли бўлган. Москва воситачилигида Озарбайжон ва Арманистон ўт очишни тўлиқ тўхтатиб, асирлар ва ўлганларнинг жасадларини алмашишга келишиб олган. Бундан ташқари, Ереван Бокуга Келбажар ва Лочин вилоятларини, шунингдек, урушлар оралиғида тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси назорати остида бўлган Агдам вилоятининг бир қисмини топширган. Минтақада Россия тинчликпарвар кучлари жойлаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0