Сергей Безруков Тошкентда маҳорат дарси ўтказди - видео

© Кинематография агентлиги Сергей Безруков
Сергей Безруков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2022
Oбуна бўлиш
Россиялик таниқли актёр маҳорат дарси давомида ўзбек миллий таомларини хуш кўришини айтиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Россиялик таниқли актёр Сергей Безруков XIV Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди. Бу ҳақида Sputnik мухбири маълум қилди.
Тошкентда актёр ўзбек киноижодкорлари учун маҳорат дарси ўтказди. У ўз сўзида ўзбек миллий таомларини хуш кўришини айтиб ўтди.

“Ўзбекистонда эканман Европа таомларини истамайман. Сизнинг миллий таомларингизни хоҳлайман. Чунки унда шу ернинг қуввати бор”, дейди актёр.

Эслатиб ўтамиз, 13-18 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Ипак йўли дурдонаси” ХIV Тошкент халқаро кинофестивалига таниқли россиялик актёр Сергей Безруков ҳам таклиф этилган.
У Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкент филиали талабаларига актёрлик сирлари ҳақида гапириб беради.
Шунингдек, 13 сентябрь куни Артём Михалковнинг “Жаноб Нокаут” фильми намойиш этилади. Фильмда бош роль ижрочилари орасида Сергей Безруков ҳам бор.
Янгиликлар лентаси
0