Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Самарқанд 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

ШҲТ саммити меҳмонларига тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун Сall-марказ хизмати ишга туширилди

© Sputnik / Алексей Сухоруков / Медиабанкка ўтишРабочее место диспетчера
Рабочее место диспетчера  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2022
Oбуна бўлиш
Марказда мутахассислар томонидан инглиз, рус ва хитой каби хорижий тилларда тиббий мурожаатлар қабул қилинади.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ШҲТ саммити меҳмонларига зарурий тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун "1303" қисқа рақамли Сall-марказ хизматини ишга туширди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити доирасида мамлакатга ташриф буюрадиган чет эллик расмий делегация вакиллари ва меҳмонларга зарур ҳолатларда сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун Самарқанд шаҳрида туну кун фаолият кўрсатувчи "1303" қисқа рақамли Сall-марказ фаолияти йўлга қўйилди.
Бу ерда мутахассислар томонидан инглиз, рус ва хитой каби хорижий тилларда тиббий мурожаатлар қабул қилинади.
Шунингдек, зарурат туғилганда, таркибида деярли барча ихтисосликлар бўйича мутахассислар жамланган 50 та тиббий бригада ШҲТ саммити делегациялари аъзоларига хизмат кўрсатиш учун шай ҳолатга келтирилган.
Бундан ташқари, ҳар бир делегация вакилларидан Самарқанд шаҳридаги меҳмонхоналарга жойлашишидан олдин коронавирусга қарши ПЗР тестлари олинади.
Шу мақсадда саммит иштирокчилари ва меҳмонлар жойлашадиган меҳмонхоналарнинг ҳар бирида тиббий мобиль гуруҳлар ташкил этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ саммит ўтказиладиган кунларда Самарқанд шаҳри аҳолисига узлуксиз тиббий ёрдам кўрсатилиши маълум қилинганди. Шаҳар аҳолисига 50 га яқин тез тиббий ёрдам машинаси ва шунча тиббий бригада жалб этилган бўлиб, улар чақириқлар бўйича одатдагидек фаолият олиб боради.
ШҲТ саммити

Эслатиб ўтамиз пайшанба куни Самарқандда ШҲТ давлат раҳбарлари саммити бошланади. Унда 15 га яқин давлат раҳбари ва 10 дан ортиқ халқаро ташкилотлар етакичлари иштирок этиши кутилмоқда.

Ушбу саммит Ўзбекистоннинг ШҲТга раислик даврининг якуни бўлади. Ўтган йил мобайнида ШҲТ доирасида Ўзбекистон томонидан 80 тадан ортиқ тадбирлар ташкил қилинди, уларнинг мантиқий натижаси сифатида Самарқанд саммитида 30 тага яқин давлатлараро ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Ушбу ҳужжатлар ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва уни янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган.

Улар орасида минтақавий савдо, саноат кооперацияси ва транспорт алоқаларини рағбатлантириш концепцияси ва дастурлари бор. Шунингдек, яшил иқтисодиёт, инновациялар, рақамли технологиялар, логистика, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва бошқа йўналишларда ҳам қўшма лойиҳа ва тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0