Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Самарқанд 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

ШҲТ саммити вақтида ҳам Самарқанд аҳолисига узлуксиз тиббий ёрдам кўрсатилади – ССВ

© Соғлиқни сақлаш вазирлигиМатбуот хизмати.Тиббиёт ходимлари
Тиббиёт ходимлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2022
Oбуна бўлиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги саммит кунлари шаҳар ҳудудида тиббий ёрдам қандай ташкил этилиши бўйича маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити ўтказиладиган кунларда Самарқанд шаҳри аҳолисига узлуксиз тиббий ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, саммит кунлари давомида Самарқанд шаҳрида тиббий ёрдам 3 йўналишда ташкил этилади:
· тез тиббий ёрдам кўрсатиш;
· амбулатор ёрдам кўрсатиш;
· шифохонада шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш.
Шаҳар аҳолисига 50 га яқин тез тиббий ёрдам машинаси ва шунча тиббий бригада жалб этилган бўлиб, улар чақириқлар бўйича одатдагидек фаолият олиб боради.
Амбулатор ёрдам кўрсатиш учун Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли барча оилавий поликлиникаларда одатдагидек соат 8:00 дан 20:00 гача иш фоаолияти олиб борилади.
Шунингдек, ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолига тиббий хизматни яқинлаштириш мақсадида оила шифокорлари ва 2 нафар ҳамширадан иборат тиббий пунктлар ташкил қилинган. Улар биринчи ёрдам учун зарур дори-дармон воситалари билан таъминланган бўлиб, бу орқали енгил даражадаги беморларга маҳалланинг ўзида амбулатор ёрдам кўрсатиш таъминланади.
Шошилинч ҳолатларда “103” хизматига мурожаат қилиш мумкин. Концерватив даволанишга муҳтож беморларга туман шифохоналарида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш учун вилоят шифохоналарида фаолият кўрсатувчи малакали мутахассислар жалб этилади.
Бундан ташқари, шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда мобиль тез тиббий ёрдам бригадалари томонидан вилоят шифохоналаридан малакали мутахассислар туман ва шаҳар бирлашмаларига юборилиб, шу жойнинг ўзида шошилинч операциялар ўтказиш имкониятлари яратилади.
Бу борадаги барча ҳаракатлар вазирлик томонидан Самарқанд вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасида ташкил этилган марказий штаб орқали бошқариб борилади.
Маълумот учун, 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистон мезбонлигидаги навбатдаги саммити бўлиб ўтади. Шу муносабат билан 14 сентябрдан 17 сентябрга қадар Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.
Янгиликлар лентаси
0