Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Самарқанд 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкорлари биттага кўпайиши мумкин

© Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишФлаги участников заседания Совета министров иностранных дел государств - членов ШОС
Флаги участников заседания Совета министров иностранных дел государств - членов ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2022
Oбуна бўлиш
ШҲТ етакчилари Самарқанддаги саммитда Мьянманинг мулоқот бўйича ҳамкор мақомини олиш ҳақидаги аризасини кўриб чиқади.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. 15-16 сентябрь куни Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитида Мьянманинг ташкилотнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақоми тўғрисидаги сўрови кўриб чиқилади. Бу ҳақда Россия президентининг ШҲТ ишлари бўйича махсус вакили Бахтиёр Ҳакимов маълум қилди.
“Давлат раҳбарлари кенгашининг бўлажак йиғилишида Мьянманинг ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақомини олиш ҳақидаги аризаси кўриб чиқилади”, дейди у. Ҳакимовнинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирди.
Унинг эслатишича, ариза ўтган йили берилган. Ҳозирча, “Ташкилотга аъзоликни бериш ҳақида гап йўқ”, - дея қўшимча қилган Ҳакимов.
Маълумот учун, 2021 йил сентябрда Душанбеда ШҲТнинг навбатдаги саммити бўлиб ўтганди. Унда Эронни ташкилотга қабул қилиш ҳамда Миср, Қатар ва Саудия Арабистонига мулоқот бўйича ҳамкор мақомини бериш тартиби бошланган эди.
2022 йил июнда Беларусь ШҲТга тўлақонли аъзо бўлиш учун расман ариза топширди. Самарқанд саммитида ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари ушбу мамлакатни ШҲТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш тартибини бошлаш тўғрисида қарор қабул қилишлари кутилмоқда.
ШҲТ — 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилот. Унга Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо бўлган. Беларусдан ташқари ШҲТда Афғонистон, Эрон ва Мўғулистон кузатувчи мақомига эга.
Ўзбекистон 2022 йилда ШҲТда раислик қилмоқда. Мамлакат раислигида 80 дан ортиқ тадбирлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.
ШҲТ саммити

Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни Самарқандда ШҲТ давлат раҳбарлари саммити бошланади. Унда 15 га яқин давлат раҳбари ва 10 дан ортиқ халқаро ташкилотлар етакчилари иштирок этиши кутилмоқда.

Ушбу саммит Ўзбекистоннинг ШҲТга раислик даврининг якуни бўлади. Ўтган йил мобайнида ШҲТ доирасида Ўзбекистон томонидан 80 дан ортиқ тадбирлар ташкил қилинди, уларнинг мантиқий натижаси сифатида Самарқанд саммитида 30 тага яқин давлатлараро ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Ушбу ҳужжатлар ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва уни янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган.

Улар орасида минтақавий савдо, саноат кооперацияси ва транспорт алоқаларини рағбатлантириш концепцияси ва дастурлари бор. Шунингдек, яшил иқтисодиёт, инновациялар, рақамли технологиялар, логистика, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва бошқа йўналишларда ҳам қўшма лойиҳа ва тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0