Тошкентда ШҲТ мамлакатлари кино кунлари бошланди - видео

© SputnikТоржественное открытие Дней кино стран ШОС в Ташкенте.
Торжественное открытие Дней кино стран ШОС в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2022
Oбуна бўлиш
Тадбир Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) мамлакатлари кино кунлари бошланди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
ХIV Тошкент халқаро кинофестивали директори Фирдавс Абдухоликов Тошкент халқаро кинофестивали доирасида кўплаб тадбирлар ўтказилиши режалаштирилганини маълум қилди.
"Шунингдек, 50 дан ортиқ тадбирлар, давра суҳбатлари ва форумлар, маҳорат дарслари ва ижодий учрашувлар ўтказилади. Натижада янги қўшма кинолойиҳалар юзага келади. Айнан ушбу фестиваль доирасида дунёнинг ўнлаб давлатлари билан ҳамкорликда киномаҳсулотлар яратиш бўйича 20 га яқин меморандум ва келишувлар имзоланиши қувонарлидир.” – деди у.
Тошкент халқаро кинофестивалида ШҲТга аъзо мамлакатларнинг ҳар бири ўзининг энг яхши фильмларини тақдим этади. Булар Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон фильмларидир. Кузатувчи давлатлар (Беларус, Эрон, Мўғулистон) ва ШҲТ мулоқотидаги ҳамкор давлатлар (Озарбайжон, Арманистон, Туркия) ҳам ўзларининг кино продукциясини намойиш этадилар.
ШҲТ кино кунларида фильмлар намойиши, маҳорат дарслари, семинарлар, премьералар, матбуот анжуманлари ва ижодий учрашувлар бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент кинофестивали кинофестиваль 13-18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Унга дунёнинг 40 дан ортиқ давлатидан 500 га яқин актёр ва актрисалар, режиссёр ва операторлар, продюсер ва кинотанқидчилар, киношунослар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.
Янгиликлар лентаси
0