Бугун Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровСтрана белых автомобилей. Белый цвет больше отражает свет и меньше нагревается
Страна белых автомобилей. Белый цвет больше отражает свет и меньше нагревается - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2022
Oбуна бўлиш
Йўллар “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилиши муносабати билан Чилонзор, Навоий ва Пахтакор кўчалари вактинча ёпилади.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Бугун Тошкентнинг айрим марказий кўчалари вақтинча ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
“14 сентябрь куни пойтахтимизда "Ипак йўли дурдонаси" XIV Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилиши муносабати билан бир неча кўчалар ёпилади”, – дейилади хабарда.
14 сентябрь куни ёпиладиган кўчалар:
Чилонзор кўчаси – Новза ва Катта Чилонзор кўчалари оралиғида соат 10:00 дан 17:00 гача қисман ёпилади;
Алишер Навоий шоҳкўчаси – Лабзак ва Абай кўчалари оралиғида соат 17:00 дан 20:00 гача қисман ёпилади;
Пахтакор кўчаси – Навоий шоҳкўчаси ва “Пахтакор” стадиони оралиғида соат 14:00 дан 23:00 гача тўлиқ ёпилади.
“Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилиб, ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, - дейилади хабарда.
© Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматиТошкентнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади.
Тошкентнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2022
Тошкентнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади.
© Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматиТошкентнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади.
Тошкентнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2022
Тошкентнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади.
Янгиликлар лентаси
0