Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Самарқанд 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

Эрон президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

© Пресс-служба президента УзбекистанаЭрон президенти Иброҳим Раисий
Эрон президенти Иброҳим Раисий - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2022
Oбуна бўлиш
15-16 сентябрь кунлари президент Иброҳим Раисий ШҲТнинг Самарқанд саммити тадбирларида қатнашади.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Қайд этилишича, икки давлат ўртасидаги музокаралар ва ташриф доирасидаги тадбирларда кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш кўриб чиқилади.
Савдо, кооперация, инновациялар, транспорт, энергетика, туризм ва бошқа йўналишлардаги амалий ҳамкорлик борасида қатор қўшма ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Олий даражадаги Ўзбекистон – Эрон музокаралари бугуннинг ўзида бўлиб ўтади.
15-16 сентябрь кунлари президент Иброҳим Раисий ШҲТнинг Самарқанд саммити тадбирларида қатнашади.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанда Шавкат Мирзиёев Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух билан учрашув ўтказди ва БМТ бош котиби ўринбосари Розмари Ди Карлони қабул қилди.
Янгиликлар лентаси
0