Фарғонада байрам тадбирларида фонограммада қўшиқ айтиш тақиқланди

© Фото: Фарғона вилояти ҳокимлигиФарғонада вилоят байрам тадбирларида фонограммада қўшиқ айтиш тақиқланди
Фарғонада вилоят байрам тадбирларида фонограммада қўшиқ айтиш тақиқланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2022
Oбуна бўлиш
Санъат аҳли вилоят ҳокимининг Фарғонада вилоят байрам тадбирларида фонограммада қўшиқ айтишни тақиқлаш таклифини маъқуллади.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Фарғонада вилоят байрам тадбирларида фонограммада қўшиқ айтиш тақиқланди, энди ижрочилар саҳнада чолғучилар билан бирга жонли ижрода куйлайди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.
Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров маданият ва санъат масъуллари, театрлар раҳбарлари, вилоятдаги олий таълим муассасалари ректорлари, санъаткорлар, сўз усталари, ёш ижодкорлар билан учрашган.
Тадбирда Бозоров аҳоли кайфиятини кўтарувчи байрам тадбирларини, турли маданий-маърифий кечаларни кўпайтириш лозимлигини таъкидлади. Вилоят маданият ва санъат соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қатор ташаббус ва вазифалар эълон қилинди.
Хусусан, вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари ҳар бир вилоят байрам тадбири учун янги ғоялар, дастурлар, таклифларни ўртага ташлаб, бири бошқасини такрорламайдиган сценарийлар ишлаб чиқиш учун масъул бўлади. Бундан буён Фарғона вилоятида ўтказиладиган барча тадбирларда саҳнага чиқадиган қўшиқчилар ва қўшиқлар очиқ танлов асосида танлаб олинади.
Вилоят раҳбарининг Фарғонада вилоят байрам тадбирларида фонограммада қўшиқ айтиш тақиқланиши, ижрочилар саҳнада чолғучилар билан бирга жонли ижрода куйлаши борасидаги кўрсатмаси санъат аҳли томонидан маъқулланди.
Келгуси йилдан бошлаб Фарғонада ва Қўқонда республика театрлари фестивали, шунингдек, республикадаги ва қўшни давлатлардаги рус театрлари фестивали ўтказилиши белгилаб берилди.
Шунингдек, вилоятда яшаб ўтган буюк санъаткорлар хотирасига бағишланган Санъат ҳафталиклари, ойликлари ташкил этиладиган бўлди. Вилоят бўйлаб миллий фестиваллар, сайллар, халқ ўйинлари, сўз санъати тадбирлари ўтказилиши белгиланди.
Янгиликлар лентаси
0