Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Самарқанд 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

Мирзиёев ва Путин Самарқандда стратегик шериклик декларациясини имзолайди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишГосударственный визит президента РФ В. Путина в Узбекистан
Государственный визит президента РФ В. Путина в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2022
Oбуна бўлиш
ШҲТнинг Самарқанддаги саммитида Ўзбекистон ва Россия орасида стратегик шериклик тўғрисидаги декларация имзоланади.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Самарқандда бўлиб ўтадиган шанҳай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити доирасида Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевнинг музокаралари якунлари бўйича Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасида ҳар томонлама Стратегик шериклик тўғрисидаги декларация имзоланади.
“Ўзбекистон президенти, саммит мезбони Мирзиёев билан анча жиддий ва узоқ муддатли музокаралар бўлади. У ерда (Самарқандда) бўладиган музокаралар давомида Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик декларацияси имзоланади”, - деган Россия президентининг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирди.
ШҲТ саммити

Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни Самарқандда ШҲТ давлат раҳбарлари саммити бошланади. Унда 15 га яқин давлат раҳбари ва 10 дан ортиқ халқаро ташкилотлар етакчилари иштирок этиши кутилмоқда.

Ушбу саммит Ўзбекистоннинг ШҲТга раислик даврининг якуни бўлади. Ўтган йил мобайнида ШҲТ доирасида Ўзбекистон томонидан 80 дан ортиқ тадбирлар ташкил қилинди, уларнинг мантиқий натижаси сифатида Самарқанд саммитида 30 тага яқин давлатлараро ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Ушбу ҳужжатлар ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва уни янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган.

Улар орасида минтақавий савдо, саноат кооперацияси ва транспорт алоқаларини рағбатлантириш концепцияси ва дастурлари бор. Шунингдек, яшил иқтисодиёт, инновациялар, рақамли технологиялар, логистика, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва бошқа йўналишларда ҳам қўшма лойиҳа ва тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0