Ўзбекистон ва Мўғулистон ҳамкорликни янада кенгайтиришга оид “йўл харитаси”ни қабул қилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезиденты Узбекистана и Монголии обсудили перспективы расширения практического сотрудничества
Президенты Узбекистана и Монголии обсудили перспективы расширения практического сотрудничества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2022
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Мўғулистон ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олди. Бу ҳақда президент Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандда Мўғулистон раҳбари Ухнаагийн Хурэлсух билан учрашув ўтказган учрашувида маълум қилинди.
Учрашувда президентлар Ўзбекистон-Мўғулистон муносабатларини фаоллаштириш масалаларини кўриб чиқишди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезиденты Узбекистана и Монголии обсудили перспективы расширения практического сотрудничества
Президенты Узбекистана и Монголии обсудили перспективы расширения практического сотрудничества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2022
Президенты Узбекистана и Монголии обсудили перспективы расширения практического сотрудничества
Мирзиёев ва Хурэлсух жорий йил июнь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган биринчи қўшма бизнес-форум якунларини юқори баҳолади.
Учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Бунинг учун зарор шартномавий-ҳуқуқий асосларни шакллантириш, қўшма кооперация, энг аввало, агросаноат соҳасида аниқ лойиҳа ва дастурларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Маданий-гуманитар алмашинувлар ва ҳудудлараро алоқаларни кенгайтиришдан иккала томон ҳам манфаатдор экани қайд этилди.
Учрашув якунида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий алоқаларга тизимли тус бериш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)нинг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келгани хабар қилинган эди.
Самарқанд шаҳрида 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон раислигида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси тадбирлари бўлиб ўтади.
Саммит ишида ШҲТга аъзо мамлакатлар – Покистон, Россия, Тожикистон, Хитой, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ҳиндистон, шунингдек, ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлатлар – Беларусь, Мўғулистон ва Эрон етакчилари иштирок этади.
Фахрий меҳмон сифатида Туркия, Озарбайжон, Туркманистон ва Арманистон , шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, бошқа нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилган.
Янгиликлар лентаси
0