Жамият

Ўзбекистонда 10 хил вакцина ишлаб чиқувчи вакциналар маркази ташкил этилади

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишСотрудница научно-исследовательской лаборатории. Архивное фото
Сотрудница научно-исследовательской лаборатории. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда 10 хил вакциналар ишлаб чиқариш имконига эга бўлган "Инновацион вакциналар маркази" ташкил этилади - вазирлик.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистонда Марказий Осиёда ягона бўлган “Инновацион вакциналар маркази" ташкил қилинади. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишига кўра, 13 сентябрь куни Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари саммити доирасида инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Хитойнинг “Luye Invetment Group Co Ltd” компанияси раҳбари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтган. Унда Инновацион ривожланиш вазирлиги компания билан ҳамкорликда 2023-2028 йилларда умумий қиймати 100 млн долларга тенг бўлган “Инновацион вакциналар маркази”ни ташкил этиши бўйича меморандум имзоланган.

“Инновацион вакциналар маркази” – Марказий Осиёда ягона тўлиқ циклли биотехнологик ишлаб чиқиш корхонаси бўлиб, маҳаллий ва МДҲ мамлакатлари бозорини юқори технологик маҳсулотлар билан таъминлаш имконини беради.

Лойиҳа доирасида гепатит А, гепатит Б, папиллома, қизамиқ, қоқшол ва бошқа касалликлар вирусларини даволашда ишлатиладиган умумий ҳажми 2 млрд. долларга тенг бўлган 10 хил вакцинани йилига 200 миллион дозада ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Ушбу тўлиқ циклли биотехнологик ишлаб чиқариш корхонасининг илмий ҳажмдорлиги ва келгусида юқори малакали илмий мутахассислар жалб қилинишини инобатга олиб, “Инновацион вакциналар маркази"ни Тошкент вилоятида ташкил қилиш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, учрашувда Хитой компанияси расмий вакили Лю Дяньбо Ўзбекистонда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан коронавирусга қарши вакцина яратиш ва ишлаб чиқариш бўйича олиб бораётган ишларга юқори баҳо бергани қайд этилган. дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0