Ўзбекистонга энг кўп балиқ Россиядан импорт қилинмоқда

Рыба - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Россиядан етти ойда 2,9 минг тонна балиқ сотиб олган.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбкистонга импорт қилинаётган балиқнинг деярли ярми Россиядан олиб келинмоқда.
Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматига кўра, 2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистонга жами 6,1 минг тонна балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорт қилинган бўлса, шундан 2,9 минг тоннаси Россия Федерациясидан олиб келинган.
2022 йил январь-июль ойларида Ўзбекистонга 48 та хорижий давлатдан жами қиймати 11,6 млн долларга тенг бўлган балиқ маҳсулотлари импорт қилинган.
Қолган давлатлар улуши қуйидагича:
Вьетнам – 905 тонна;
Латвия – 822 тонна;
Қозоғистон – 435 тонна;
Норвегия – 327 тонна;
Литва – 322 тонна;
Хитой – 41,4 тонна;
Туркия – 35 тонна.
Статқўмга кўра, балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорти ўтган йил мос даври билан солиштирилганда 1,5 минг тоннага ошган.
Маълумот учун, жорий йилнинг дастлабки етти ойида Ўзбекистон энг кўп какао ва шоколад маҳсулотларини ҳам айнан Россиядан сотиб олган — 17,4 минг тонна.
Янгиликлар лентаси
0