Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Самарқанд 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

Самарқанд вокзали бир вақтда 900 кишига хизмат кўрсатишга тайёр

© Тошкент МТУ Самарқанд темир йўл вокзали
Самарқанд темир йўл вокзали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент Шимолий ҳамда Самарқанд темир йўл вокзалларида ШҲТ делегация аъзоларига чипталарни тезкорлик билан расмийлаштириш мақсадида махсус чиптахоналар фаолияти йўлга қўйилди.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Самарқанд темир йўл вокзалида ҳар куни бир вақтнинг ўзида 900 нафарга яқин йўловчига хизмат кўрсатиш имкони яратилди. Бу ҳақида Тошкент МТУ хабар берди.
Қайд этилишича, ҳозирда вокзалда бир кеча кундузда 3 ярим мингга яқин йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти йўлга қўйилган.
© Тошкент МТУ Самарқанд темир йўл вокзали
Самарқанд темир йўл вокзали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2022
Самарқанд темир йўл вокзали
Вокзалнинг ташқи кўриниши ҳам тубдан янгиланди ва олд қисмида мусиқали фаввора қад ростлади.
© Тошкент МТУ Самарқанд темир йўл вокзали
Самарқанд темир йўл вокзали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2022
Самарқанд темир йўл вокзали
Фаввора атрофига ШҲТнинг навбатдаги саммитида иштирок этадиган давлатлар байроқлари ўрнатилди.
Самарқанд вокзалидаги назорат ўтиш пунктлари вокзалнинг ташқи ҳудудида, янги қурилган, замонавий ускуналар билан жиҳозланган бинога кўчирилди ҳамда бир босқичли назорат тартиби жорий қилинди.
© Тошкент МТУ Самарқанд темир йўл вокзали
Самарқанд темир йўл вокзали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2022
Самарқанд темир йўл вокзали
Шунингдек, Тошкент Шимолий ҳамда Самарқанд темир йўл вокзалларида ШҲТ делегация аъзоларига чипталарни тезкорлик билан расмийлаштириш мақсадида махсус чиптахоналар фаолияти йўлга қўйилди.
© Тошкент МТУ Самарқанд темир йўл вокзали
Самарқанд темир йўл вокзали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2022
Самарқанд темир йўл вокзали
Вокзалнинг юқори даражада хизмат кўрсатиш заллари орқали шаҳарга чиқиш йўлагининг ён деворига Самарқанднинг қадимги кўриниши, тарихий обидалари, карвонлар, иккинчи деворига эса шаҳарнинг янги кўриниши, тарихий обидалари, замонавий "Афросиёб" поездларининг тасвири жойлаштирилган.
© Тошкент МТУ Самарқанд темир йўл вокзали
Самарқанд темир йўл вокзали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2022
Самарқанд темир йўл вокзали
ШҲТ саммити

Эслатиб ўтамиз пайшанба куни Самарқандда ШҲТ давлат раҳбарлари саммити бошланади. Унда 15 га яқин давлат раҳбари ва 10 дан ортиқ халқаро ташкилотлар етакичлари иштирок этиши кутилмоқда.

Ушбу саммит Ўзбекистоннинг ШҲТга раислик даврининг якуни бўлади. Ўтган йил мобайнида ШҲТ доирасида Ўзбекистон томонидан 80 тадан ортиқ тадбирлар ташкил қилинди, уларнинг мантиқий натижаси сифатида Самарқанд саммитида 30 тага яқин давлатлараро ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Ушбу ҳужжатлар ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва уни янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган.

Улар орасида минтақавий савдо, саноат кооперацияси ва транспорт алоқаларини рағбатлантириш концепцияси ва дастурлари бор. Шунингдек, яшил иқтисодиёт, инновациялар, рақамли технологиялар, логистика, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва бошқа йўналишларда ҳам қўшма лойиҳа ва тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0