Тошкентда Россия ОТМларининг кўргазма ярмаркаси бўлиб ўтади

© Представительство Россотрудничества в УзбекистанеМеждународная выставка "Образование и профессия-2022. Последний звонок" в Ташкенте
Международная выставка Образование и профессия-2022. Последний звонок в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2022
Oбуна бўлиш
Бу йилги кўргазмада Россиянинг 55 та университети ўз таълим дастурларини тақдим этади.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Россия таълими. Тошкент-2022”халқаро кўргазма ярмаркаси бўлиб ўтади. Бу ҳақида Россотрудничествонинг “Рус уйи” ваколатхонаси хабар берди.
Ярмарка ўз ишини 22-24 сентябрь кунлари олиб боради. Унда 10-11 синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари, шунингдек бакалавр битирувчилари иштирок этиши мумкин.
Бу йилги кўргазмада Россиянинг 55 та университети ўз таълим дастурларини тақдим этишади.
Кўргазма-ярмарканинг асосий мақсади абитуриентларни Россиянинг етакчи университетларида халқаро дастурлар бўйича таълим олиш имкониятлари билан таништиришдан иборат.
Кўргазма-ярмаркада қуйидаги имкониятлар яратилади:
Россиянинг етакчи университетлари билан танишиш;
Олий ўқув юртларига кириш ва ўқиш ҳақида энг сўнгги ва батафсил маълумотлар олиш;
Ўқиш имкониятлари, қабул қилиш қоидалари ва ҳужжатларни топшириш муддатлари тўғрисида университетлар вакиллари ва экспертлар билан маслаҳатлашиш;
Танланган университетга бепул таълим олиш ёки таълим грантини олиш имконияти ҳақида маълумот олиш;
Ётоқхоналардаги яшаш шароитлари ва Россиядаги ҳаёт ҳақида билиб олиш.
Кўргазма соат 10:00дан17:00гача давом этади.
Янгиликлар лентаси
0