Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Александр Невский ордени қандай мукофот ва у кимларга берилади

© SputnikОрден Александра Невского
Орден Александра Невского - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Александр Невский ордени билан хорижий давлат арбоблари, Россия Федерацияси билан кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва унинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига кўрсатган хизматлари учун мукофотланиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 15 сен - Sputnik. Бугун Самарқандда ШҲТ саммити арафасида Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга Александр Невский орденини топширди.
"Сиз Россиянинг ушбу юксак мукофотига ҳаммадан кўпроқ лойиқсиз. Кўп жиҳатдан сизнинг шахсий эътиборингиз туфайли Россия-Ўзбекистон муносабатлари барча соҳаларда: сиёсатда, иқтисодда, фан ва маданиятда муваффақиятли ривожланмоқда", - деди Путин.

Александр Невский ордени бу қандай мукофот?

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишЗвезда ордена Святого Александра Невского
Звезда ордена Святого Александра Невского - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2022
Звезда ордена Святого Александра Невского
Александр Невский ордени илк бор 1724 йилда Пётр I томонидан таъсис этилган бўлиб, дастлаб у фақат олий мавқели саркардалар ва генераллар учун мўлжалланган бўлган. (Невский - буюк саркарда) Пётрнинг ўлмидан сўнг унинг ўрнига келган Екатерина I ушбу орденни давлат хизматчиларига ҳам бера бошлаган.
© Sputnik / СвердловЗнак ордена св. Александра Невского
Знак ордена св. Александра Невского  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2022
Знак ордена св. Александра Невского
1917 йилда октябрь революциясидан сўнг, Чор Россиясининг бошқа мукофотлари каби ушбу орден ҳам бекор қилинган. Лекин Иккинчи Жаҳон уруши вақтида, 1942 йилда Қизил Армия қўмондонларини тақдирлаш учун собиқ СССР раҳбарияти орденни қайта тиклашга қарор қилади. Уруши якунига қадар Александр Невский ордени билан 40 мингга яқин ҳарбийлар тақдирланган.
© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишОрден "Александр Невского образца 1942 года
Орден Александр Невского образца 1942 года  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2022
Орден "Александр Невского образца 1942 года
Бугунги Россияда Александр Невский ордени мақоми 2010 йилда тасдиқланган эди. Ушбу мукофот биринчи навбатда давлат олдида буюк хизматлар қилган Россия фуқаролари га берилган.
Шунингдек, Александр Невский ордени билан таниқли хорижий сиёсий ва жамоат арбоблари, хорижий давлатларнинг ишбилармон доиралари вакиллари Россия Федерацияси билан кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва унинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига кўрсатган хизматлари учун мукофотланиши мумкин.
Айтиш жоизки, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Александр Невский орденига сазовор бўлган иккинчи давлат арбобидир.
1916 йилда Бухоро амири Саид Мир Муҳаммад Олимхон ҳам ушбу мукофот билан тақдирланган эди. Амир Олимхон Санкт-Петербургда олий ҳарбий билим юртида ўқиган. Унинг Чор Россияси подшоҳлик оила аъзолари билан муносабатлари яхши бўлган, уларнинг вакилларини Бухорода қабул қилган. Шунингдек Биринчи Жаҳон уруши йилларида Россияга ёрдам кўрсатган.
© RIA NovostiВладимир Путин вручает орден Александра Невского Шавкату Мирзиёеву
Владимир Путин вручает орден Александра Невского Шавкату Мирзиёеву - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2022
Владимир Путин вручает орден Александра Невского Шавкату Мирзиёеву
Янгиликлар лентаси
0