Дунёда

Бугун КХШТ миссияси Арманистонга боради

© Пресс-служба ОДКБМиссия ОДКБ направится в Армению 15 сентября
Миссия ОДКБ направится в Армению 15 сентября - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
КХШТ миссиясига Бирлашган штаб бошлиғи Анатолий Сидоров бошчилик қилади.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Бугун Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) миссиясининг дастлабки гуруҳи Арманистонга боради, унга Бирлашган штаб бошлиғи Анатолий Сидоров бошчилик қилади. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар берди.
Қайд этилишича, КХШТ бош котиби ва миссия раҳбари Станислав Зась келаси ҳафта Арманистонга боришни режалаштирмоқда. Миссия таркибига ташкилотга аъзо давлатлар вакиллари, ташкилот котибияти ходимлари ва КХШТ Бирлашган штаб-квартирасининг ҳарбий хизматчилари киради.
Эслатиб ўтамиз, 13 сентябрь куни КХШТга раислик қилаётган Арманистон ташаббуси билан КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг Арманистон ва Озарбайжон чегарасида вазиятнинг кескинлашувига бағишланган видеоконференция шаклида навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган эди.
Ҳозирги вазиятни баҳолаш ва давлат раҳбарларига батафсил ҳисобот тайёрлаш учун КХШТ Бош котиби Станислав Зась бошчилигида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти миссиясини юбориш бўйича келишувга эришилди.
Сешанбага ўтар кечаси Арманистон-Озарбайжон чегарасида отишма бошланди. Ҳар икки томондан ҳам йўқотишлар қайд этилган. Пайшанбага ўтар кечаси Арманистон Ереван ва Боку ўт очишни тўхтатишга келишиб олганини эълон қилди.
Янгиликлар лентаси
0