Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Самарқанд 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

Эрон ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш учун мажбуриятлар меморандумини имзолади

© ШОСИран вошел в состав ШОС
Иран вошел в состав ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2022
Oбуна бўлиш
Эндиликда, ШҲТнинг аъзолари сони 9 тага етди.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Эрон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлат мақомини олиш учун мажбуриятлар меморандумини имзолади. Бу ҳақида Sputnik мухбири хабар берди.
Самарқандда Эрон ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ва ташкилот бош котиби Чжан Мин ўзаро англашув меморандумини имзолади.
“Эроннинг иштирокчи давлатлар гуруҳига кириши Шанхай ҳамкорлик ташкилотини мустаҳкамлайди", дейди Чжан Мин.
Эндиликда, ШҲТнинг аъзолари сони 9 тага етди.
ШҲТ саммити

Эслатиб ўтамиз пайшанба куни Самарқандда ШҲТ давлат раҳбарлари саммити бошланади. Унда 15 га яқин давлат раҳбари ва 10 дан ортиқ халқаро ташкилотлар етакичлари иштирок этиши кутилмоқда.

Ушбу саммит Ўзбекистоннинг ШҲТга раислик даврининг якуни бўлади. Ўтган йил мобайнида ШҲТ доирасида Ўзбекистон томонидан 80 тадан ортиқ тадбирлар ташкил қилинди, уларнинг мантиқий натижаси сифатида Самарқанд саммитида 30 тага яқин давлатлараро ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Ушбу ҳужжатлар ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва уни янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган.

Улар орасида минтақавий савдо, саноат кооперацияси ва транспорт алоқаларини рағбатлантириш концепцияси ва дастурлари бор. Шунингдек, яшил иқтисодиёт, инновациялар, рақамли технологиялар, логистика, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва бошқа йўналишларда ҳам қўшма лойиҳа ва тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0