Дунёда

Ҳиндистон тез орада Россия билан рупияда савдо қилишни бошлайди – ОАВ

© AFP 2022 / NOAH SEELAMИндия.
Индия. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Таъкидланишича, энди Россия Федерацияси ўзаро ҳисоб-китобларни рупияда амалга оширадиган банкини белгилаши керак.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ҳиндистон тез орада Россия билан рупияда савдо қилишни бошлайди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

“Ҳиндистон давлат банки (SBI) биринчи марта Ҳиндистоннинг Россия билан савдосини рупияда соддалаштириш тарафдори бўлди, бу эса тез орада бундай ҳисоб-китоб механизмини ишга тушириши мумкин. Баъзи бошқа ҳинд банклари ҳам Россия товарлари учун рупийда тўлашга қизиқиш билдирди. SBI Ҳиндистон экспорт операцияларига хизмат қилувчи йирик банкдир”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, энди Россия ўзаро ҳисоб-китобларни рупияда амалга оширадиган банкини белгилаши керак.

“Россия яқин 15 кун ичида шундай банк номини айтиши мумкин”, - дейилган хабарда.

Қайд этилишича, Россия билан рупияда ҳисоб-китоб қилишга ўтиш у билан жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб секинлашган савдо айланмасини кучайтиришга ёрдам беради.

“Рупиядаги савдо ўзаро ҳисоб-китобларни соддалаштиради ва Ҳиндистоннинг Россияга экспортини оширишга туртки беради, бу ўтган йилги 3,3 миллиард долларга нисбатан жорий молия йилида 5 миллиард долларгача кўтарилиши мумкин”, - дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0