Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 14 сентябрнинг асосий хабарлари

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишЗапорожская АЭС
Запорожская АЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2022
Oбуна бўлиш
️Путин Гутерриш билан телефон орқали ЗАЭС атрофидаги вазият, БМТнинг Еленовкадаги миссияси, украинадан озиқ-овқат маҳсулотлари олиб чиқиш масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 15 сен - Sputnik. Россия Федерацияси томонидан Украина ҳудудида олиб борилаётган махсус операциянинг 14 сентябрь куни бўлиб ўтган асосий воқеалари РИА Новости хабарида.
️Россия Қуролли Кучлари Харков вилоятининг Балаклея, Купянск ва Двуречная ҳудудларида Украина ҳарбийларининг 14 ва 93-механизациялашган бригадаларининг ишчи кучи ва ҳарбий техникасига оммавий ҳужумлар натижасида 150 га яқин украиналик ҳарбийларни ва 10 дан ортиқ ҳарбий техникаларни йўқ қилди.
️Николаев - Кривой Рог йўналишида давом этаётган ҳужум уринишлари давомида Украина қўшинлари яна 150 аскарини йўқотди.
️Россия авиацияси, ракета қўшинлари ва артиллерияси ДХРнинг Красний Лиман вилоятида Украинанинг "Ураган" ёппасига ўт очиш реактив тизимини, Николаев вилоятидаги АҚШда ишлаб чиқарилган AN/TPQ-64 радиолокацион станциясини ҳамда ДХР ва Харков вилоятидаги тўртта ўқ-дори омборини йўқ қилди.
️Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украина реактив зарба бериш тизмилри томонидан учирилган 33та снарядларини, шу жумладан 26 та HIMARS ракеталарини уриб туширди. Бундан ташқари, Россия ҳаво мудофааси бир суткада тўртта Украина дронини, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларида ҳудудида "Точка-У" ракетасини уриб туширди.
️Россия авиацияси ДХР ҳудудида 250 тагача украиналик аскарни юқори аниқликдаги қуроллар билан йўқ қилди. Россия Аэрокосмик кучлари қирувчилари Херсон вилоятида Украинанинг Ми-8 вертолётини диверсантлар билан бирга йўқ қилди.
️Россия Қуролли Кучлари Запорожье вилоятининг Новоселивка ва Доброполе шаҳарларида 65-механизациялашган ва 68-пиёда жанговар бригадаларига аниқ зарбалар бериб, 70 нафаргача украиналик жангари ва бешта ҳарбий техникани йўқ қилди.
️Путин БМТ Бош котиби Гутерриш билан телефон орқали Запорожье атом электр станцияси атрофидаги вазият, БМТ миссиясининг Еленовкадаги тергов изоляторининг ўққа тутилиши фактларини ўрганиш бўйича бўлажак сафари, шунингдек, бу борадаги ишларнинг боришини, шунингдек украинадан озиқ-овқат маҳсулотлари олиб чиқиш битимининг муддатини узайтириш масалаларини муҳокама қилди. Путин ва Гутерриш Россия-БМТ йўналиши бўйича турли даражаларда ҳамкорликка келишиб олди.
Киевнинг Ғарбдаги кураторлари Украина можаросини тинч йўл билан ҳал қилишга рози бўлмайдилар ва улар Украинани янги ўзи учун ҳалокатлари ишларга ундашда давом этади, деди Россиянинг Вашингтондаги элчиси Антонов.
️Россия Федерацияси Зеленскийга Бош Ассамблеяга қайта ёзилган мурожаат юборишга рухсат бериш қарорини қўллаб-қувватламайди, чунки виртуал нутқ сўзлаш - қоидаларни бузишдир, деди Небензя.
Янгиликлар лентаси
0