Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Самарқанд 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

Мирзиёев Цзиньпинни мукофотлади

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинyb Ўзбекистон Республикасининг олий даражали “Дўстлик” ордени билан мукофотлади.
ТОШКЕНТ, 15 сен - Sputnik. Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон Республикасининг олий даражали “Дўстлик” ордени билан мукофотланди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу мукофотни Си Цзиньпинга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топширган.
“Мени олий даражадаги “Дўстлик” ордени билан мукофотлаганингиз — бу мамлакатингизнинг Хитой-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга қаратилаётган улкан эътиборини, хитой-ўзбек халқлари ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ришталарини тўлиқ намоён этади. Бунинг учун шахсан сизга ва сиз орқали дўст ўзбек халқига самимий миннатдорлик билдираман”, - дейди Си Цзиньпин.
1/5
2/5
3/5
4/5
5/5
Эслатиб ўтамиз, 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Самарқандга келган эди. ХХР етакчиси 16 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.
Шунингдек, саммит доирасида Си Цзиньпин Россия президенти Владимир Путин билан икки томонлама музокара ўтказиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0