Мутахассис Самарқанд саммити нима сабабдан жаҳон эътиборини тортаётганини тушунтирди

© Sputnik . Sputnik / Табылды КадырбековКандидат политических наук, доцент Международного университета Кыргызстана Алина Молдокеева
Кандидат политических наук, доцент Международного университета Кыргызстана Алина Молдокеева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2022
Oбуна бўлиш
Миллий валюталарга ўтиш, доллар ва еврода ўзаро ҳисоб-китоблардан воз кечиш бўйича йўл харитаси муҳокама қилинади - Молдокеева.
ТОШКЕНТ, 15 сен - Sputnik. Сиёсий фанлар номзоди, доцент Алина Молдокеева 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити нима учун жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини тортаётганини тушунтирди.
Sputnik Қирғизистон радиоси эфирида Молдокеева Самарқанд саммитдан умидлар жуда катта эканлигини, жумладан, дунёнинг сиёсий тартиби қайта тузилаётганини таъкидлади.

"Миллий валюталарга ўтиш, доллар ва еврода ўзаро ҳисоб-китоблардан воз кечиш бўйича йўл харитаси муҳокама қилинади. Яъни, бир вақтлар фақат лойиҳа бўлган ёки Ғарбга таҳдиддек янграган нарса аниқроқ бўлиб қолди. ШҲТнинг ягона банкини яратиш масаласи ҳам кўриб чиқилади, аввалроқ унинг муҳокамаси бир неча бор тўхтатилган эди”, - деб эслайди Молдокеева.

Шунингдек мутахассис ШҲТ жиддий минтақавий ташкилот эканлигини ҳам таъкидлади.
"ЕОИИ ва ШҲТ каби бир нечта минтақавий ташкилотлар мавжуд. Баъзи одамлар улар қандай ўзаро таъсир қилади ва уларнинг кун тартиби бир-бирига зид келадими ёки йўқми деган савол туғилади. Ҳар қандай ташкилот муаммоларни ҳал қилиш учун платформа сифатида яратилган: баъзилари торроқ миқёсда, баъзилари эса кенгроқ ва глобалроқ масалалар бўйича”, - дейди сиёсатшунос.
Унинг сўзларига кўра, ШҲТнинг бўлажак саммитидан кутилган умидлар рўёбга чиқса, товарлар, пул ва хизматларнинг эркин ҳаракатланиши бўйича лойиҳалар кўриб чиқилса, бу жиддий интеграция учун талабга айланади.
ШҲТ саммити

Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни Самарқандда ШҲТ давлат раҳбарлари саммити бошланади. Унда 15 га яқин давлат раҳбари ва 10 дан ортиқ халқаро ташкилотлар етакчилари иштирок этиши кутилмоқда.

Ушбу саммит Ўзбекистоннинг ШҲТга раислик даврининг якуни бўлади. Ўтган йил мобайнида ШҲТ доирасида Ўзбекистон томонидан 80 дан ортиқ тадбирлар ташкил қилинди, уларнинг мантиқий натижаси сифатида Самарқанд саммитида 30 тага яқин давлатлараро ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Ушбу ҳужжатлар ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва уни янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган.

Улар орасида минтақавий савдо, саноат кооперацияси ва транспорт алоқаларини рағбатлантириш концепцияси ва дастурлари бор. Шунингдек, яшил иқтисодиёт, инновациялар, рақамли технологиялар, логистика, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва бошқа йўналишларда ҳам қўшма лойиҳа ва тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0