Норов Беларусь ташқи ишлар вазири билан учрашди

© Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматиНоров Макей билан учрашди
Норов Макей билан учрашди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2022
Oбуна бўлиш
Макей ШҲТга раислик доирасида Ўзбекистон томонидан амалга оширилган ишларни юқори баҳолади.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Владимир Норов 14 сентябрь куни Беларусь Республикаси ташқи ишлар вазири Владимир Макей билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, томонлар Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашган.
“Икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва амалий саъй-ҳаракатлари сабабли сўнгги йилларда Ўзбекистон-Беларус муносабатлари алоҳида жадаллик касб этгани таъкидланди. Икки томонлама ва халқаро институтлар доирасида фаол мулоқот олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.
Владимир Макей Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига раислик доирасида Ўзбекистон томонидан амалга оширилган ишлар ва ўз миқёсида йилнинг асосий сиёсий воқеаларидан бирига айланадиган ШҲТ саммитига тайёргарлик кўришни юқори баҳолаган.
Савдо-иқтисодиёт, транспорт-логистика, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш доирасидаги ва бошқа бўлажак тадбирлар жадвали кўриб чиқилган.
Янгиликлар лентаси
0