Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Самарқанд 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

Покистон бош вазири Самарқандга келди

© ШОСВ Самарканд прибыл премьер-министр Пакистана Шахбоз Шариф
В Самарканд прибыл премьер-министр Пакистана Шахбоз Шариф - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2022
Oбуна бўлиш
Шаҳбоз Шарифни Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов кутиб олди.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Покистон Ислом Республикаси бош вазири Шаҳбоз Шариф 15-16 сентябрь кунлари Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотининг Самарқанд саммити тадбирларида қатнашиш учун Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
© ШОСВ Самарканд прибыл премьер-министр Пакистана Шахбоз Шариф
В Самарканд прибыл премьер-министр Пакистана Шахбоз Шариф - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2022
В Самарканд прибыл премьер-министр Пакистана Шахбоз Шариф
ШҲТ саммити

Эслатиб ўтамиз, бугун Самарқандда ШҲТ давлат раҳбарлари саммити бошланди. Унда 15 га яқин давлат раҳбари ва 10 дан ортиқ халқаро ташкилотлар етакичлари иштирок этиши кутилмоқда.

Ушбу саммит Ўзбекистоннинг ШҲТга раислик даврининг якуни бўлади. Ўтган йил мобайнида ШҲТ доирасида Ўзбекистон томонидан 80 тадан ортиқ тадбирлар ташкил қилинди, уларнинг мантиқий натижаси сифатида Самарқанд саммитида 30 тага яқин давлатлараро ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Ушбу ҳужжатлар ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва уни янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган.

Улар орасида минтақавий савдо, саноат кооперацияси ва транспорт алоқаларини рағбатлантириш концепцияси ва дастурлари бор. Шунингдек, яшил иқтисодиёт, инновациялар, рақамли технологиялар, логистика, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва бошқа йўналишларда ҳам қўшма лойиҳа ва тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0