Путин Ғарбнинг ўз сўзида турмаслик сиёсатини танқид қилди

© POOL / Медиабанкка ўтишРабочая поездка президента РФ В. Путина в Калининград
Рабочая поездка президента РФ В. Путина в Калининград - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2022
Oбуна бўлиш
Россия раҳбарининг таъкидлашича, АҚШ ва ЕИ хоҳласа сўз беради, хоҳласа ўз сўзидан қайтади.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ғарб мамлакатлари олиб бораётган сиёсатга киноя билан муносабат билдирди.
Путин Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити доирасида Эрон президенти билан бўлиб ўтган учрашувда АҚШ ва Европа Иттифоқини мантиқсиз хатти-ҳаракатларини танқид қилди.

“Ўз суханларининг эгалари эмас. Исташса - сўз беришади, исташса – берган сўзларидан қайтишади”, - деди Путин Раисийнинг Ғарб мамлакатлари музокара олиб бориш қобилиятига эга эмаслиги ва барча мажбуриятларни бузиши ҳақидаги гапларига жавобан.

Қайд этиш жоизки, Эрон бир неча ўн йиллар давомида санкциялар остида яшашга мажбур бўлмоқда. Санкциялар рўйхати кундан кунга ортиб бормоқда. Куни кеча Ғарб мамлакатлари Эрон Россияга гўёки учувчисиз аппаратлар етказиб бергани учун санкция қўллашди. Москва ва Теҳрон бу маълумотларни рад этиб келмоқда.
Шунингдек, Теҳрон бир неча бор Ғарбнинг ўз ваъдалари устида турмаслигига дуч келган. АҚШнинг "ядровий битим"дан бир томонлама чиқиб кетиши бунга яқол мисол бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Путин ва Раисий ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келишган. Саммит ишида ШҲТга аъзо мамлакатлар – Покистон, Россия, Тожикистон, Хитой, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ҳиндистон, шунингдек, ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлатлар – Беларусь, Мўғулистон ва Эрон етакчилари иштирок этади.
Янгиликлар лентаси
0