Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Самарқанд 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

Путин: Покистон билан ҳамкорлик ижобий давом этиши учун ҳамма нарсани қиламиз

© POOL / Медиабанкка ўтиш15 сентября 2022. Президент РФ Владимир Путин и премьер-министр Пакистана Шахбаз Шариф во время встречи на полях саммита Шанхайской организации сотрудничества (ШОС) в Самарканде.
15 сентября 2022. Президент РФ Владимир Путин и премьер-министр Пакистана Шахбаз Шариф во время встречи на полях саммита Шанхайской организации сотрудничества (ШОС) в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Покистон Осиёдаги устувор шериклардан бири, деб ҳисоблайди Россия раҳбари.
ТОШКEНТ, 15 сентябрь – Sputnik. Самарқандда ШҲТ саммити доирасида Россия президенти Владимир Путин ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф учрашуви бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Қайд этилишича, музокаралар чоғида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. Россия ва Покистон ўртасидаги савдо алоқаларидаги мавжуд вазиятга изоҳ берган Путин, қилиниши керак бўлган ишлар борлигини, айни вақтда икки давлат ўртасида турли соҳаларда яхши истиқболлар мавжудлигини таъкидлаган.
Унинг сўзларига кўра, гап темир йўл соҳаси, шунингдек, “қизиқарли йирик лойиҳалар” амалга оширилаётган энергетика соҳаси ҳақида бормоқда.
“Покистон оқими суюлтирилган газ етказиб бериш инфратузилмасини яратиш, Россиядан Покистонга қувур газини етказиб бериш ҳақида. Инфратузилманинг бир қисми аллақачон яратилган - бу Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон. Покистон билан ҳамкорлик ижобий давом этишига боғлиқ ҳолда қўлимиздан келганини қиламиз”, - деди Владимир Путин.
Россия етакчисининг сўзларига кўра, Покистон Осиёдаги устувор шериклардан биридир.
Улар Исломобод томонидан Россия газини сотиб олиш масаласини ҳам муҳокама қилди. Етказиб беришнинг ягона шарти Афғонистонда барқарорликни таъминлаш эканлиги билдирилди.
Ўз навбатида Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Путинга Россия буюклигини айтиб, Исломобод Москва билан стратегик соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантириш ниятида эканлигини билдирди.

“Сиз — супер кучсиз. Ҳамкорликларимизни ривожлантириш Покистон учун жуда фойдали бўларди. Сиз буюк давлатингиз қандай салоҳиятга эга эканлигини биласиз ва Покистон ҳам бу улкан салоҳиятдан фойдаланиши мумкин. Бу ерга делегациям билан энергетика, савдо, сармоя ва албатта, бошқа стратегик соҳалардаги алоқаларимизни янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш таклифи билан келдим.

Сиз — ўз сўзида турадиган одамсиз, сиз қарорлар қабул қиласиз ва уларни ҳаётга татбиқ этасиз. Сизни ишонтириб айтмоқчиманки, мен сиз билан ўзаро манфаатли муносабатлар ўрнатишни хоҳлайман”, - дейди Шаҳбоз Шариф.
Янгиликлар лентаси
0