Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Самарқанд 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

Раҳмон Хитой раисини Тожикистонга таклиф қилди

© Пресс-служба президента ТаджикистанаПрезидент Таджикистана Эмомали Рахмон
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2022
Oбуна бўлиш
Тожикистон ва Хитой раҳбарлари иштирокида ҳамкорликка оид учта ҳужжат имзоланди.
ТОШКЕНТ, 15 сен - Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Хитой Давлат кенгаши раиси Си Цзиньпин Самарқандда бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити доирасида ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Тожикистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

“Учрашувда самарали сиёсий мулоқот бўлиб ўтди ва ўтган давр мобайнида дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш борасида эришилган улкан натижалар қайд этилди”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, ХХР раиси Хитой томони Тожикистоннинг Aфғонистондаги вазият ва у билан боғлиқ минтақавий муаммолар юзасидан хавотирини тушунишини ва ушбу қўшни давлат билан хавфсизлик ва чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш соҳасида яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини айтган.
Шунингдек, Эмомали Раҳмон Си Цзиньпинни Тожикистонга расмий ташриф билан таклиф қилди.
Тожикистон ва Хитой раҳбарлари иштирокида ҳамкорликка оид учта ҳужжат имзоланди:
Тожикистон Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги ва Хитой Савдо вазирлиги ўртасида яшил ривожланиш соҳасида сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ўзаро англашув меморандуми;
Тожикистон Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги ва Хитой Савдо вазирлиги ўртасида рақамли иқтисодиёт соҳасида сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ўзаро англашув меморандуми;
Душанбе-Кулма автомобиль йўлининг иккинчи босқичининг асосий қисман участкаларини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича қўшимча протокол.
ШҲТ саммити

Эслатиб ўтамиз, бугун Самарқандда ШҲТ давлат раҳбарлари саммити бошланди. Унда 15 га яқин давлат раҳбари ва 10 дан ортиқ халқаро ташкилотлар етакчилари иштирок этиши кутилмоқда.

Ушбу саммит Ўзбекистоннинг ШҲТга раислик даврининг якуни бўлади. Ўтган йил мобайнида ШҲТ доирасида Ўзбекистон томонидан 80 тадан ортиқ тадбирлар ташкил қилинди, уларнинг мантиқий натижаси сифатида Самарқанд саммитида 30 тага яқин давлатлараро ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Ушбу ҳужжатлар ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва уни янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган.

Улар орасида минтақавий савдо, саноат кооперацияси ва транспорт алоқаларини рағбатлантириш концепцияси ва дастурлари бор. Шунингдек, яшил иқтисодиёт, инновациялар, рақамли технологиялар, логистика, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва бошқа йўналишларда ҳам қўшма лойиҳа ва тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0