Россия ва Ўзбекистон оммавий спортни ривожлантиришга келишиб олди

© Спортни ривожлантириш вазирлигиРоссия Федерацияси
Россия Федерацияси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2022
Oбуна бўлиш
Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Муроджон Исмоилов бошчилигида Ўзбекистон делегацияси Россия Федерациясида бўлди.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия оммавий спортни янада ривожлантиришда биргаликда ишлашга келишиб олди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Муроджон Исмоилов бошчилигида Ўзбекистон делегацияси Россия Федерациясида бўлди.
Ташриф давомида Россия спорт вазири Олег Матисин бошчилигидаги делегация аъзолари иштирокида жисмоний тарбия ва спорт соҳасини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича ўзаро тажриба алмашишга қаратилган учрашув бўлиб ўтди.
“Ташрифдан кўзланган асосий мақсад спортни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, соҳага ажратилаётган маблағларнинг самарадорлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишда хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганишдан иборат”, дейилади хабарда.
© Спортни ривожлантириш вазирлигиРоссия Федерацияси
Россия Федерацияси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2022
Россия Федерацияси
Учрашувда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилиб, халқаро майдонларда муваффақиятга эришиш борасида ҳам ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди.
Янгиликлар лентаси
0