Россия ва Ўзбекистон ўзаро ҳисоб-китобда миллий валюталар улушини оширади

© Пресс-служба президента УзбекистанаСостоялись переговоры Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Президентом Российской Федерации Владимиром Путиным.
Состоялись переговоры Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Президентом Российской Федерации Владимиром Путиным. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2022
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон икки томолама ҳисоб-китобларда миллий валюталар улушини ошириш муҳимлигини қайд этмоқда.
Бу ҳақда Россия ва Ўзбекистон президентлари Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити доирасида имзолаган кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияда айтиб ўтилган.

“Томонлар молия-банк соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлашади ва икки мамлакат кредит ташкилотлари ўртасида ҳисоб-китобларни узлуксиз амалга ошириш ҳамда ташқи савдо операцияларини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда икки томонлама ҳисоб-китобларда миллий валюталар улушининг ошириш муҳимлигини қайд этадилар”, - дейилади ҳужжатда.

Эслатиб ўтамиз, 12 сентябрдан Москва биржасининг валюта бозорида “ўзбек сўми – Россия рубли” (UZS/RUB) жуфтлигида савдолар бошланган эди.
Россия ва Ўзбекистон ўртасида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқалар кенгайиб бормоқда. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан товар айирбошлаш икки баробардан зиёд кўпайди, ўтган етти ойда эса ўзаро савдо 30 фоиздан ортиқ ўсди. Икки томонлама савдо ҳажмининг 70 фоизи юқори қўшилган қийматли маҳсулотлардан иборат.
Янгиликлар лентаси
0