Россия

Россия ва Хитой Тинч океанида қўшма машғулотларни бошлади

© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишОтряды боевых кораблей РФ и Китая встретились в Японском море в ходе учений "Восток-2022"
Отряды боевых кораблей РФ и Китая встретились в Японском море в ходе учений Восток-2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Патрулнинг вазифалари Россия ва Хитой ўртасидаги денгиз ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, Осиё-Тинч океани минтақасида тинчлик ва барқарорликни сақлашдир.
ТОШКЕНТ, 15 сен - Sputnik. Россия ҳарбий-денгиз флоти ва Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг кемалари Тинч океанида қўшма патрул хизматини ўтказмоқда. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Халқаро ҳарбий ҳамкорлик дастурини амалга ошириш доирасида Россия ҳарбий-денгиз флоти ва Хитой Халқ-озодлик армияси ҳарбий-денгиз кучларининг ҳарбий кемалари Тинч океанида иккинчи қўшма патрул хизматини ўтказмоқда”, дейилади хабарда.
Россия ва Хитой экипажлари қўшма тактик маневрлар ва гуруҳ кемалари ўртасида алоқаларни ташкил этишни ишлаб чиқади, амалий артиллерия отишмалари билан бир қатор машғулотларни ўтказади ва вертолётларда парвозларни таъминлайди.
Патрулнинг вазифалари Россия ва Хитой ўртасидаги денгиз ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, Осиё-Тинч океани минтақасида тинчлик ва барқарорликни сақлаш, денгиз ҳудудини кузатиш, шунингдек, икки давлатнинг денгиз хўжалиги объектларини ҳимоя қилишдир.
Россия ҳарбий-денгиз флоти ва Хитой ҳарбий-денгиз кучлари кемаларининг биринчи қўшма патрули 2021 йил 17-23 октябрь кунлари ўтказилган.
Янгиликлар лентаси
0