Видео

Россия ва Хитой Тинч океанида қўшма патруль ўтказмоқда - видео

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Россия ва Хитой ҳарбий денгиз флоти кучлари Тинч океани сувларида биргаликда патруль ўқув-машқлари ўтказмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 сен - Sputnik. Россия ҳарбий-денгиз флоти ва Хитой Халқ-озодлик армияси ҳарбий-денгиз кучлари кемалари Тинч океани сувларида қўшма патруль ўтказмоқда, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
Бу икки давлат ҳарбий-денгиз кучларининг Тинч океанида иккинчи қўшма патрул машқларидир. Россия денгиз флоти томонидан "Маршал Шапошников", "Россия Қаҳрамони Алдар Тсиденжапов" фрегатлпри "Совершеннй" ва "Громкий" корветлари ҳамда ўрта танкер "Печенга" иштирок этмоқда.
Хитой Халқ-озодлик армияси томонидан "Ниан Чанг" эсминеци, "Янг Чен" патруль кемаси ва "Донг Пингху" умумий таъминот кемаси бор.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Узоқ Шарқ ҳудудида 1-7 сентябрь кунлари КХШТ, ШҲТ давлатлари - жами 20га яқин давлатлар ҳарбийлари иштирокида кенг кўламлди "Восток-2022" ҳарбий ўқув машқлари бўлиб ўтган эди. Ушбу машғулотларда Япония, Жануббий Корея ва АҚШ томонидан тажовузкорона ҳаракатларга қарши кураш чоралари машқ қилинган. "Восток-2022" тархда энг кўп ҳарбийлар иштирок этган кенг кўламли ҳарбий ўқув машғулотлар деб топилган.
Янгиликлар лентаси
0