ШҲТ саммитининг илк кунида об-ҳаво қандай бўлади?

© Sputnik/Зафар ХалиловУтро перед началом совета глав государств ШОС в Самарканде
Утро перед началом совета глав государств ШОС в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2022
Oбуна бўлиш
Кун давомида ҳарорат 29...34 даражани ташкил этиб, шамол 7-12 м/с тезликда эсади.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, кун давомида шамол 7-12 м/с тезликда эсади, республиканинг шимолида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати 29...34 даражани ташкил этади. Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 32...34 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22...27 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0