Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Самарқанд 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

Цзиньпин: Хитой Россия билан дунёни барқарор ривожланиш траекториясига олиб чиқишга тайёр

© Кремль. Новости Встреча Владимира Путина с Председателем Китайской Народной Республики Си Цзиньпином
 Встреча Владимира Путина с Председателем Китайской Народной Республики Си Цзиньпином - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2022
Oбуна бўлиш
Бугун Самарқандда бўлиб ўтаётган ШҲТ саммити доирасида Россия етакчиси Владимир Путин Хитой етакчиси Си Цзиньпин билан учрашув ўтказмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Хитой Россия билан биргаликда дунёни барқарор ривожланиш траекториясига олиб чиқишга тайёр. Бу ҳақида Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин маълум қилди.

“Биз россиялик ҳамкасбларимиз билан масъулиятли жаҳон давлати намунасини кўрсатишга ва шундай тез ўзгариб бораётган дунёни барқарор ва ижобий ривожланиш йўлига олиб чиқишда етакчи рол ўйнашга тайёрмиз”, - деди Хитой етакчиси.

Шунингдек, у Путин билан халқаро кун тартиби ва томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашишга тайёрлигини билдирди.
Ўз навбатида, Россия президенти Москва ва Пекин ташқи сиёсати тандеми глобал ва минтақавий барқарорликни таъминлашда муҳим рол ўйнашини таъкидлади.

“Москва ва Пекин ташқи сиёсати тандеми глобал ва минтақавий барқарорликни таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Биз биргаликда халқаро қоидалар ва БМТнинг марказий ролига асосланган адолатли, демократик ва кўп қутбли дунё тартибини шакллантириш тарафдоримиз”, - деди Путин.

Янгиликлар лентаси
0