Туркия Туркманистон билан вақтинчалик виза режимини жорий қилди

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишФлаг Турции в Ататюрк-парке в турецком городе Кемер.
Флаг Турции в Ататюрк-парке в турецком городе Кемер. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2022
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, виза масалаларини ҳал қилиш учун Туркия томони Aшхободда махсус виза марказини очган.
ТОШКЕНТ, 15 сен - Sputnik. Туркия Aшхобод илтимосига кўра Туркманистон билан вақтинчалик виза режимини жорий қилди. Бу ҳақда Туркиянинг “Atavatan Turkmenistan” ахборот сайти хабар берган.
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг фармони билан 2007 йилда қабул қилинган Вазирлар маҳкамасининг умумий паспортга эга бўлган туркман фуқароларига Туркияда 30 кунгача туристик мақсадларда визасиз қолишга рухсат берувчи қарори бекор қилинди.
Таъкидланишича, виза масалаларини ҳал қилиш учун Туркия томони Aшхободда махсус виза маркази очган, Туркманистон фуқаролари турли визалар учун мурожаат қилишлари мумкинлиги қайд этилган.
Aввалроқ Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги Aшхобод Aнқарага Туркманистон фуқароларининг Туркияда бўлиш қоидаларини тизимли асосда такомиллаштириш ва сақлаш мақсадида Туркманистон фуқаролари учун вақтинчалик виза режимини жорий этишни сўраганини маълум қилганди.
Янгиликлар лентаси
0