Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Самарқанд 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

Владимир Путин Самарқандга етиб келди - видео

© SputnikВладимир Путин прибыл в Самарканд
Владимир Путин прибыл в Самарканд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2022
Oбуна бўлиш
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Самарқандда 15-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида иштирок этади ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
ТОШКЕНТ, 15 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Самарқандга етиб келди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 15-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган саммитида иштирок этиш учун Самарқандга етиб келди", - дейилган хабарда.

© SputnikВладимир Путин прибыл в Самарканд
Владимир Путин прибыл в Самарканд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2022
Владимир Путин прибыл в Самарканд
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
© SputnikВладимир Путин прибыл в Самарканд
Владимир Путин прибыл в Самарканд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2022
Владимир Путин прибыл в Самарканд
ШҲТ саммити

Эслатиб ўтамиз пайшанба куни Самарқандда ШҲТ давлат раҳбарлари саммити бошланади. Унда 15 га яқин давлат раҳбари ва 10 дан ортиқ халқаро ташкилотлар етакичлари иштирок этиши кутилмоқда.

Ушбу саммит Ўзбекистоннинг ШҲТга раислик даврининг якуни бўлади. Ўтган йил мобайнида ШҲТ доирасида Ўзбекистон томонидан 80 тадан ортиқ тадбирлар ташкил қилинди, уларнинг мантиқий натижаси сифатида Самарқанд саммитида 30 тага яқин давлатлараро ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Ушбу ҳужжатлар ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва уни янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган.

Улар орасида минтақавий савдо, саноат кооперацияси ва транспорт алоқаларини рағбатлантириш концепцияси ва дастурлари бор. Шунингдек, яшил иқтисодиёт, инновациялар, рақамли технологиялар, логистика, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва бошқа йўналишларда ҳам қўшма лойиҳа ва тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0