Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилади

© Sputnik / Sergei Pyatakov  / Медиабанкка ўтишДекоративная тыква на территории религиозного комплекса Медресе Баракхан в Ташкенте
Декоративная тыква на территории религиозного комплекса Медресе Баракхан в Ташкенте  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2022
Oбуна бўлиш
Ўзгидромет маълумотларига кўра, дам олиш кунлари республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистонда дам олиш кунлари илиқ об-ҳаво кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.
Синоптиклар прогнозига кўра, бугун фақат Самарқанд, Жиззах вилоятларида кечга томон баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Кундузги ҳарорат +27...+32 даража иссиқдан ошмайди.
Дам олиш кунлари республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат эртага тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Республика бўйлаб ҳаво ҳарорати кечалари +11...+16 даража илиқ, кундуз кунлари +27...+32 даража иссиқ атрофида сақланиб туради.
Янгиликлар лентаси
0