Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Самарқанд 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

Ноёб фотосурат - беш президент матбуот котиблари бир жойда

© Пресс-служба президента УзбекистанаПресс-секретари 5ти глав государств: Шерзод Асадов, Дмитрий Песков, Иброҳим Қалин, Руслан Желдибай и Эрбол Султанбаев
Пресс-секретари 5ти глав государств: Шерзод Асадов, Дмитрий Песков, Иброҳим Қалин, Руслан Желдибай и Эрбол Султанбаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2022
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. Самарқандда бўлиб ўтаётган ШҲТ саммити давомида беш давлат раҳбарлари матбуот котиблари бир жойда тўпланишди.
Ўзбекистон, Россия, Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари матбуот котиблари бирга суратга тушишди. Фотосуратни Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов ўз телеграм каналида чоп этган.
"ШҲТ саммити давомида давлатларимиз раҳбарларининг фаолиятини ташкилий жиҳатдан мукаммал таъминлаш учун уларнинг администрациялари, вазирлик ва идоралар мутасаддиларидан иборат катта гуруҳлар, шу жумладан матбуот котиблари хизмат қилмоқда. Фотосуратда: ҳамкасбларим Дмитрий Песков, Иброҳим Қалин, Руслан Желдибай ва Эрбол Султанбаев", - деб изоҳ қолдирган Асадов.
Эслатиб ўтамиз бугун Самарқандда ШҲТ давлат раҳбарлари саммити бўлиб ўтмоқда. Унда 13та давлат раҳбарлари ва 10 дан ортиқ халқаро ташкилотлар етакичлари иштирок этмоқда.
Айтиш жоизки Самарқанд саммити пандемиядан сўнг офлайн форматда ўтказилаётган биринчи учрашувдир. Аксарият давлат раҳбарлари 3 йил ва ундан ортиқ йил давомида илк бор юзма-юз учрашишмоқда.
Янгиликлар лентаси
0