Иқтисод

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўзаро савдони 1 млрд долларга етказмоқчи

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел встречу с премьер-министром Индии Нарендрой Моди.
Президент Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел встречу с премьер-министром Индии Нарендрой Моди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистон ва Ҳиндистон етакчилари стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Ҳиндистон яқин йилларда ўзаро савдони 1 миллиард долларга етказишни режалаштирилган. Бу ҳақда Самарқандда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан ўтказган учрашувида маълум қилинди.
Мирзиёев ва Моди ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва стратегик шериклик муносабатларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди.
Икки томонлама муносабатларнинг ривожланиш суръатлари мамнуният билан қайд этилди. Томонлар ҳамкорликни ўзаро манфаатли барча йўналишларда янада кенгайтириш борасида биргаликда ишлашга тайёр эканликларини таъкидладилар.
Етакчилар ўзаро савдо ҳажми ошиб бораётганини кўрсатиб ўтдилар. Жорий йил бошидан буён товар айирбошлаш 30 фоизга ўсди. Кейинги олти йилда қўшма корхоналар сони 5 баробар кўпайди.
“IT, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида инвестиция лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Яқин йилларда ўзаро савдони 1 миллиард долларга етказиш режалаштирилган”, - дейилган хабарда.
Савдо-иқтисодий, инвестициявий, фан ва таълим соҳаларида ҳамкорлик қилиш дастурларини, шунингдек, инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш битимини тез фурсатда қабул қилиш ва амалга ошириш зарурлиги айтилди.
Икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон Ҳиндистон билан транспорт алоқаларини, шу жумладан “Чобаҳор” портидан фойдаланган ҳолда мустаҳкамлашдан манфаатдор экани таъкидланди.
Маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари музокараларнинг алоҳида мавзуси бўлди. Кейинги йилларда Ўзбекистонда Ҳиндистоннинг учта университети очилди.
Етакчилар Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ва унинг иқтисодий тикланишига кўмаклашиш масалалари юзасидан фикр алмашишди. Нарендра Моди Ўзбекистоннинг бу борадаги саъй-ҳаракатларини олқишлади.
Ҳамкорликнинг устувор йўналишларида қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш бўйича қўшимча чоралар кўришга келишиб олинди.
Янгиликлар лентаси
0