Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Путин: Россия Украинадаги можаро тезроқ барҳам топиши учун ҳамма нарсани қилишга тайёр

© POOL / Медиабанкка ўтиш Президент РФ Владимир Путин и премьер-министр Индии Нарендра Моди (слева) во время встречи на полях саммита Шанхайской организации сотрудничества (ШОС) в Самарканде.
 Президент РФ Владимир Путин и премьер-министр Индии Нарендра Моди (слева) во время встречи на полях саммита Шанхайской организации сотрудничества (ШОС) в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2022
Oбуна бўлиш
Россия президенти Украина раҳбарияти музокаралар жараёнидан бош тортганини қайд этди.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Россия Украина можароси имкон қадар тезроқ барҳам топиши учун қўлидан келган ҳамма ишни қилади, бироқ Киев музокаралардан бош тортди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модибилан учрашувда маълум қилди.

“Биз бунинг бари имкон қадар тезроқ тугаши учун ҳамма ишни қиламиз”, - деди Путин Самарқанддаги Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти (ШҲТ) саммити доирасидаги учрашувда.

Россия етакчиси Украина раҳбарияти музокаралар жараёнидан бош тортганини қайд этди.
“Ўз мақсадларига ҳарбий йўл билан эришини маълум қилди”, - деди Путин Украина раҳбарияти позициясини изоҳлаётиб.
Шу билан бирга Путин Россия Ҳиндистоннинг Украинадаги можарога оид позицияси ва мамлакатнинг бу муносабат билан хавотирини билишини таъкидлади.
Россия раҳбари Модини Украинада рўй бераётган воқеалардан хабардор қилиб туришга ваъда берди.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.
Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
Янгиликлар лентаси
0