Сиёсат

Путин тунда Пашинян билан Арманистон-Озарбайжон чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишРабочая поездка президента РФ В. Путина в Санкт-Петербург
Рабочая поездка президента РФ В. Путина в Санкт-Петербург - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Путин ва Пашинян телефон орқали Арманистон-Озарбайжон чегарасидаги вазиятни муҳокама қилган.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Айни вақтда Самарқандда бўлиб турган Россия президенти Владимир Путин тунда Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков РИА Новостига маълум қилди.
“Ҳақиқатан ҳам, кечаси телефон орқали суҳбат бўлди”, - деган Песков.
Арманистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабарига кўра, Путин ва Пашинян телефон орқали Арманистон-Озарбайжон чегарасидаги вазиятни муҳокама қилган.
Сешанбага ўтар кечаси Арманистон-Озарбайжон чегарасида жанговар ҳаракатлар бошланди, томонлар бир-бирини вазиятни кескинлаштиришда айблади.
Ереваннинг маълум қилишича, Озарбайжон ҳарбийлари артиллерия ва учувчисиз самолётлар ёрдамида Арманистон ҳудудини ўққа тутган. Чегарадаги ҳудудлар — Гегаркуник, Вайоцдзор, Сюник вилоятлари (Арманистонни Эрон билан боғлайди ) ўққа тутилди. Бу ҳудудларнинг Қорабоғга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Боку арман ҳарбийлари Озарбайжон қўшинларининг чегарадаги позицияларини ўққа тутгани, тўқнашув бўлганини маълум қилди. Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Арманистонни тинчлик жараёнини бузиш ниятида айблади. Ҳар икки томон ўз ҳарбийлари орасида қурбонлар борлигини маълум қилди.
Арманистон Мудофаа вазирлиги чоршанба куни Арманистон-Озарбайжон чегарасида ёнғин тўхтатилгани ҳақида хабар берди. Пашинян жума куни чегарадаги можаролар оқибатида 135 киши ҳалок бўлганини айтди.
Путин ҳозир Самарқандда. 15 сентябрь куни у бир қатор икки томонлама учрашувлар, жумладан, Хитой раҳбари билан музокаралар ўтказди. Бугун Самарқандда ШҲТ саммити бўлиб ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Арманистон-Озарбайжон чегарасидаги нотинч вазият сабаб Арманистон президенти Никол Пашинян Самарқанддаги ШҲТ саммитида иштирок этмаяпти.
Янгиликлар лентаси
0