Қозоғистон ТИВ мамлакатнинг КХШТдан чиқиши ҳақидаги хабарларни рад этди

© Sputnik / Владислав ВодневФлаг Казахстана
Флаг Казахстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг КХШТдаги аъзолигини тўхтатиши ҳақидаги маълумотни рад этди
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Қозоғистоннинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан чиқишни режалаштираётгани ҳақидаги хабарлар мутлақо фейк ва ҳақиқатга мос келмайди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда келтирилган.
Қайд этилишича, Қозоғистон ташкилот ташкил этилишининг бошида турибди, унинг фаол иштирокчиси.
“КХШТга аъзолик мамлакатимизнинг миллий манфаатларига тўлиқ жавоб беради”, - дея тушунтирган вазирлик.
ТИВ маълумотларига кўра, Коллектив хавфсизлик шартномаси унга аъзо давлатлар, жумладан, Қозоғистон учун қонуний мажбурий хавфсизлик кафолатларини назарда тутади. Бундан ташқари, КХШТ доирасида халқаро терроризм, ноқонуний миграция, наркотрафик, трансчегаравий жиноятлар, ахборот соҳасидаги таҳдидларга биргаликда қарши курашиш кўникмалари шакллантирилмоқда.
“КХШТ доирасидаги ҳамкорлик Қозоғистон ташқи сиёсатининг муҳим йўналиши бўлиб, республиканинг ташкилотдаги иштироки Қозоғистоннинг узоқ муддатли стратегик ҳужжатларида назарда тутилган. Умуман олганда, Қозоғистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан чиқиш имкониятини кўриб чиқмаётганини аниқ айтиш мумкин”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, 1992 йил 15 май санасида собиқ совет республикалари ўртасида Коллектив хавфсизлик тўғрисида келишув имзоланди ва у 1994 йилнинг 20 апрелидан бошлаб кучга кирди.
КХШТнинг вазифаси қўшин ва ёрдамчи бўлинмаларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан шартномада иштирок этадиган мамлакатларнинг ҳудудий-иқтисодий маконини ҳар қандай ташқи ҳарбий ва сиёсий тажовузкорлардан, халқаро террорчилардан, шунингдек кенг кўламли табиий офатлардан ҳимоя қилишдан иборат. Бугунги кунда ушбу ташкилотга 6 давлат: Россия, Беларусь, Арманистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо.
Янгиликлар лентаси
0