Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Самарқанд 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

ШҲТ давлатлари билан энергетика соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёрмиз - Бердимуҳамедов

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишПрезидент Туркменистана Сердар Бердымухамедов во время встречи в Москве с президентом РФ Владимиром Путиным.
Президент Туркменистана Сердар Бердымухамедов во время встречи в Москве с президентом РФ Владимиром Путиным. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2022
Oбуна бўлиш
Шунингдек, Бердимуҳамедов “Туркманистон – ШҲТ” Ишбилармонлар кенгашини тузишни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида фахрий меҳмон сифатида иштирок этаётган Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ШҲТ Бош котиби Чжан Мин билан учрашди. Бу ҳақда “Нейтрал Туркманистон” газетаси хабар берди.
Таъкидланишича, Бердимуҳамедов Туркманистон энергетика соҳасида аллақачон катта тажриба тўплаганини ва уни баҳам кўришга тайёрлигини айтган. Мамлакат ШҲТга аъзо давлатлар билан аниқ энергетика лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қўшма ишларда ҳам иштирок этишга тайёрлиги билдирилган.
Сердар Бердимуҳамедов Туркманистон ва ШҲТга аъзо манфаатдор давлатлар ўртасида энергетика масалалари бўйича ишчи гуруҳ тузиш, шунингдек, транспорт соҳасидаги ишларни таъминлаш учун вақтинчалик мувофиқлаштирувчи кенгаш тузиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қилган.
Бундан ташқари, Бердимуҳамедов “Туркманистон – ШҲТ” Ишбилармонлар кенгашини тузишни таклиф қилган.
Чжан Мин, ўз навбатида, ШҲТ Туркманистоннинг ташкилотга аъзо давлатлар билан ўзининг бутун спектри бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига узоқни кўзлаб ва масъулият билан ёндашганини юксак қадрлашини таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0