Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Самарқанд 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

ШҲТ халқаро ташкилотлар ичида энг муваффақиятлиси – Тоқаев

© ШОСШҲТ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган доирадаги учрашувида Қасим-Жомарт Токаев нутқ сўзлади.
ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган доирадаги учрашувида Қасим-Жомарт Токаев нутқ сўзлади. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2022
Oбуна бўлиш
Тоқаев ШҲТни замонавий дунёдаги энг муваффақиятли ташкилот деб атади.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилоти халқаро ташкилотлар ичида энг муваффақиятли ташкилотдир, деди Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев айни вақтда Самарқандда бўлиб ўтаётган Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22- мажлисида.
“Ғояларимизда қарама-қаршилик ва блоклар йўқ, бу эса ШҲТ нуфузининг ошишига хизмат қилмоқда. Шу боис ташкилот географияси табиий равишда йилдан-йилга ўсиб бормоқда”, деди Қозоғистон президенти.
Шунингдек, Тоқаев ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа бошқармалари ва махсус хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди
“Олдимизда ШҲТни глобал иқтисодий платформага айлантириш масаласи турибди”, - деди у.
Тоқаевнинг сўзларига кўра, замонавий дунё халқаро вазиятнинг кескинлашув даврига кирган. Санкция босими усуллари биринчи ўринга чиққан.
“Замонавий даврнинг ўзига хос хусусияти - ўзаро ишончнинг кескин танқислиги. Шанхайнинг ўзига хос руҳини очиқ мулоқот асосида мустаҳкамлаш ниҳоятда муҳим. Биз ШҲТ салоҳиятини тўлиқ очишимиз керак”, - дея таъкидлади Қазоғистон етакчиси.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Саммит ишида ШҲТга аъзо мамлакатлар – Покистон, Россия, Тожикистон, Хитой, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ҳиндистон, шунингдек, ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлатлар – Беларусь, Мўғулистон ва Эрон етакчилари иштирок этмоқда.
Фахрий меҳмон сифатида Туркия, Озарбайжон, Туркманистон ва Арманистон , шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, бошқа нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилган.
Самарқанд саммитининг кун тартибига мувофиқ кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари, ШҲТни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари ва устувор вазифалари кўриб чиқилмоқда. Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашиляпти.
Янгиликлар лентаси
0