Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Самарқанд 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

Си Цзиньпин ШҲТ саммитида нималарни таклиф қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Самарканде под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоялось заседание глав государств Шанхайской организации сотрудничества в узком составе
В Самарканде под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоялось заседание глав государств Шанхайской организации сотрудничества в узком составе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2022
Oбуна бўлиш
Ўзаро ҳамкорлик, хавфсизлик ҳамда халқаро алоқалар тизимини сақлаб қолиш - Хитой ШҲТ саммитида нималарни таклиф қилди.
ТОШКЕН, 16 сен - Sputnik. Шанхай ҳамкорлиги ташкилотнинг Самарқандда бўлиб ўтатётган кенгайтирилган тартибдаги учрашувида сўзга чиққан Хитой еткчиси Си Цзиньпин ШҲТ келажакда қуйидаги йўналишлар бўйича ривожлантиришни таклиф қилди.
1. Ўзаро қўллаб-қувватлаши кучайтириш керак. Учинчи томоннинг давлатнинг ички ишларига аралашиши, "рангли инқилоблар" уюштиришига йўл қўймаслик керак.
2. Хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кучайтириш. Бу борада Хитой 2000 минг кишига мўлжалланган аксил-террор тайёрлов маркази фаолиятини йўлга қўйиши ва унда ШҲТ давлатлари мутахассисларининг малака оширишини таъминлаши мумкин.
Шунингдек, Афғонистон янги ҳукуматини инклюзив давлат бошқарувини қўллаб-қувватлаш керак.
3. Амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш. Хитой ушбу ташаббусни бир неча йилдан буён киритиб келмоқда. "Битта белбоғ - битта йўл" тамойили ҳам айнан шунга қаратилган.
Хитой келажакда ҳам ривожланаётган давлатларга инсонпарварлик ёрдамдарини етказиб беришда давом этади. Келгуси йилда 1,5 млрд. юанлик ёрдам режалаштирилган.
4. Маданий - гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш. Хитой ШҲТ давлатлари орасида маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди. ШҲТ давлатлари орасида қардош шаҳарлар пайдо бўлмоқда.
Шунингдек Хитой гуманитар акция тариқасида 2000 та катаракта операцияларини амалга оширишни режалаштирган.
5. Халқаро ҳуқуқ тизимини сақлаш. Хитой БМТ раҳбарлигида мавжуд халқаро ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар тизимини сақлаб қолиш тарафдоридир. Шунингдек адолатли дунё тартибини сақлаб қолишни истайди.
Нутқ сўнгида Си Цзиньпин Ҳиндистонни ШҲТга раислик йили билан табриклади ва муваффақият тилади ҳамда қўллаб-қувватлашни ваъда берди.
Янгиликлар лентаси
0