Абитуриентларнинг апелляция аризалари талабгорлар иштирокида кўриб чиқилмоқда – ДТМ

© Sputnik / Артем ЖитеневТестирование иностранных граждан по русскому языку
Тестирование иностранных граждан по русскому языку - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2022
Oбуна бўлиш
Жараёнларда 889 нафар талабгор иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентларнинг апелляция аризалари талабгорлар иштирокида кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақида Давлат тест маркази хабар берди.
Айтилишича, Давлат тест марказида 17 сентябрь кунига белгиланган апеллация аризаларини кўриб чиқиш жараёни якунланди.
Аризалар 7 сентябрдан бошлаб Апеллация комиссияси томонидан бевосита талабгор иштирокида кўриб чиқилди.
Жараёнларда 5 980 нафар талабгордан 889 нафари (14,9 фоизи) иштирок этган.
Улар қуйидагича:
ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича — 744 нафар (4 980 нафар абитуриентдан);
Хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш тест синовлари бўйича — 145 нафар (1 000 нафар талабгордан).
Эслатиб ўтамиз, апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 7 сентябрдан бошланган. Аризалари 10 кун давомида my.dtm.uz сайти орқали (абитуриентнинг шахсий кабинетида) онлайн тарзда қабул қилинган.
Янгиликлар лентаси
0